ТSL: МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЯГОНА ПОЛИУРЕТАН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНА

  • 17.03.2020 17:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселекторда Давлат раҳбари маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масаласи атрофлича таҳлил қилган эди. Президент такидлаб ўтганидек маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қиймат яратиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш иқтисодиёт барқарорлигининг муҳим омилидир. Шу боис мамлакатимизда маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, корхоналар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтиришга зарур шароит яратилмоқда.

Видеоселекторда берилган кўрсатмалар асосида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳам тармоқда импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқариш масаласига алоҳида этибор қаратиб, бу борада иш бошлаётган корхоналарни амалий жиҳатдан қўллаб қувватламоқда.

Маълумотларга кўра республикамизга бир йилда умумий қиймати тахминан 20 млн долларлик  10 минг тонна полиуретан хориждан импорт қилинади. Шунинг 5 минг тоннаси асосан чарм-пойабзал саноатига яъни пойабзал таглигларини тайёрлашда ишлатилади. Қолгани эса автомобил саноати, мебелсозликда фойдаланилади. Эндиликда, бу турдаги маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Тошкент шаҳрида иш бошлаган “Top Smart Line” маъсулияти чекланган жамияти нафақат Ўзбекистонда балки, Марказий Осиёдаги ягона ва илк корхона саналади. Энг муҳими биринчи босқичда корхонада ишлаб чиқарилаёган маҳсулотнинг 50 фоизи маҳаллийлаштирилади. Полиуретан асосан оёқ кийимларнинг таглигини тайёрлашда ишлатилади. Демак унинг сифати доим муҳим бўлган.

“Ўзчамрсаноат” уюшмаси раҳбарияти мазкур корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Маъсулияти чекланган жамият мутасаддилари билан фаолиятни кенгайтириш масалаларида ўзаро фикр алмашилди.

Янги қувватни ишга тушириш учун  5 млн АҚШ доллардан ортиқ инвестиция жалб этилди. Корхона Европа технологиялари асосида фаолият олиб боради. Бу ерда йилига 20 минг тонна хом ашё тайёрланади. Натижада 10 минг тонна полиуретан импорт ўрнини босувчи хом ашё сифатида ишлатилса, қолган 10 минг тонна яъни 20 млн АҚШ долларлик хом ашё  чет-элга экспорт қилинади. Бу Марказий Осиёдаги ишлаб чиқариш қувватларини ҳам бемолал таъминлаш имконини беради. Шунингдек, ушбу турдаги хом ашё ўриндиқлар, автомобиллардаги айрим қисмлар, юмшоқ мебелларни ёпиштиришда қўлланилади. Энг қизиғи, уни буюртмачининг талабига кўра технологиясини ўзгартириш мумкин.

Шунингдек корхонага хорижий мутахассислар жалб этилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни бошланди. Айни вақтда дастлабки намуналар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликда синовдан ўтди.

Уюшма раҳбарияти ва корхона мутасаддилари билан ўлиб ўтган давра суҳбатида ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштириш, импорт ўрнини босувчи бу турдаги хом ашёнинг кўламини ошириш бўйича муҳокамалар олиб борилди. Шунингдек корхона олдида турган масалаларни хал этиш бўйича амалий кўмак кўрсатилиши бўйича қарор қабул қилинди.

 

поделитесь с друзьями